Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадлар этиб белгиланди:
2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулотлар хонасини ташкил этиш;
2030 йилга қадар меҳнат бозорига мос камида 50 та касб бўйича ўқув дастурларини жорий этиш;
ҳар йили камида 15–20 минг нафар маҳкумни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш;
маҳкумларни касбга ўқитиш орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартириш.
“Янги ҳаёт” дастури доирасида 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб :
маҳкумларга олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади;
ўқишга қабул қилинган маҳкумлар масофавий таълим шаклида ўқиши учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади.
Шунингдек:
ёш маҳкумлар орасидан сайлов йўли билан ёшлар фаоллари танланади ва ҳар чоракда БҲМнинг уч баравари миқдорида рағбатлантирилади;
барча колониялардаги маҳкумлар ўртасида масофавий шаклда “Ёш китобхон” танлови ташкил этилади;
колониялар кутубхоналарида “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади.