ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолияти кафолатларини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 16.11.2026 йилдаги ПФ-247-сон

Фармон билан:

маҳаллий Кенгашларда эшитиладиган ҳисоботлар ва уларнинг муддатлари

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўз ҳисоботи (ахбороти)ни белгиланган муддатда маҳаллий Кенгашга шахсан тақдим этиши

ҳар чоракда бир марта Кенгаш сессиясида кун тартибидаги биринчи масала сифатида, қоида тариқасида, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида сайлов округларидаги муаммолар аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб муҳокама ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек:

2028 йил учун маҳаллий бюджет лойиҳасини шакллантиришда бюджет харажатларининг 3 фоиздан 5 фоизгача қисмини ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб, бевосита депутатлар ташаббуси асосида йўналтирилади.

Депутатларнинг бюджет ташаббуслари келгуси йил учун бюджет сўровини шакллантириш муддатидан камида 1 ой олдин шакллантирилади.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 декабрдан бошлаб халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳалари юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий Кенгашлари сессиясида фуқароларнинг кузатувчи сифатида сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз иштирок этиш амалиётини жорий этилади.

Шунингдек, Фармон билан:

маҳаллий Кенгаш депутатининг тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқи унинг даражасидан (вилоят, туман, шаҳар) келиб чиқиб амал қилиши белгиланди;

маҳаллий Кенгашларга уларнинг қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган ёки белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этмаган мансабдор шахсларни эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги ёхуд уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи органга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ваколати берилди.