Қарорга кўра, қуйидагилар спорт соҳасида рақамлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;
“ERP sport” ягона электрон бошқарув тизимининг яхлит комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, унинг бошқа давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
спорт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш ва бошқалар.
“ERP sport” тизими доирасида спорт соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида яратилган “MySport” мобил иловасида қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилади:
спорт турлари бўйича пулли хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари бино-иншоотларини соатбай, кунбай, ойлик ҳамда йиллик тарифлар бўйича тизим орқали банд қилиш ҳамда тўловни амалга оширишни йўлга қўйиш;
давлат спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини ижарага бериш орқали тушадиган маблағларни назорат қилиб бориш;
ташкилот рейтинглари, спорт турлари, тарифлар, иншоотлар жойлашуви (локациялар), акциялар ва бошқа турли ахборот ва статистик маълумотларни олиш.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан “ERP sport” тизими орқали спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни QR код қўйилган ҳолда электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади.
Қуйидагилар умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни спортга жалб этишнинг қўшимча йўналишлари этиб белгиланди:
умумтаълим муассасалари қошида спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари фаолиятини ривожлантириш;
спорт мактабларини бириктирган ҳолда умумтаълим муассасаларида “мактабдан Спорт академиясигача” ғоясига асосланган яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан спорт тўгаракларини йўлга қўйиш.
Спорт вазирлиги тизимидаги спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Олимпия терма жамоалари маркази (Марказ) ташкил этилади.