ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 13.11.2026 йилдаги ЎРҚ-1190-сон

Киритилган қўшимчаларга кўра, Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси:
 
шартнома шартларини бажармаган стипендиатни хорижда ўқитиш бўйича харажатларни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра:
 
вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаси муддати улар порталда жойлаштирилган кундан эътиборан 10 кундан кам бўлмаслиги керак.
 
Бунда, агар буйруқлар ва қарорлар лойиҳалари юзасидан дастлабки 5 кун ичида фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар келиб тушмаса, вазирликлар ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритиши мумкинлиги белгиланди.