ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловларида ижодкорларнинг иштирокини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.11.2026 йилдаги 617-сон

Низомга кўра, Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилмаган нуфузли халқаро танловлар ғолиб ва совриндорларининг 1 марталик пул мукофоти олиши учун улар иштирок этган танлов қуйидаги мезонларга тўғри келиши талаб этилади:
 
30 дан ортиқ мамлакатдан иштирокчи қатнашадиган;
 
20 дан ортиқ мамлакатнинг оммавий ахборот воситаларида танлов ҳақида маълумотлар эълон қилинадиган;
 
ЮНЕСКО ёки бошқа йирик халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаган ёки тан олган;
 
камида 4 та саралаш босқичи мавжуд бўлган.
 
Нуфузли халқаро танлов ғолиблари қуйидаги миқдорда тақдирланадилар:
 
гран-при соҳиблари учун – 300 млн сўм;
1-ўрин соҳиблари учун – 300 млн сўм;
2-ўрин соҳиблари учун – 200 млн cўм;
3-ўрин соҳиблари учун – 100 млн сўм.
 
Республика танловлари ғолиблари қуйидаги миқдорда тақдирланадилар:  
 
гран-при соҳиблари учун – 100 млн cўм;
1-ўрин соҳиблари учун – 100 млн сўм;
2-ўрин соҳиблари учун – 50 млн сўм;
3-ўрин соҳиблари учун – 25 млн cўм.