ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Инсон қадрини юксалтиришга қаратилган миллий дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.11.2026 йилдаги ПФ-242-сон

Қуйидагилар Миллий дастурларни амалга оширишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
 
билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш;
аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш;
юқори технология ва меҳнат унумдорлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантириш.
 
Қуйидагилар билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш бўйича миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
 
6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари билан тўлиқ қамраб олиш;
 
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича амалдаги имтиёзларни сақлаб қолиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
 
барча умумтаълим мактабларини босқичма-босқич халқаро баҳолаш дастурлари билан қамраб олиш;
 
камида 10 та олий таълим ташкилотини нуфузли халқаро рейтингларининг топ-1000 талик рўйхатига киритиш;
 
10 млн нафар ёшни рақамли индустрия ва келажак касбларига жалб қилиш ва бошқалар.

Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг соғлом ва узоқ умр кўришини таъминлаш бўйича миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
 
аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатларини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5 фоизга етказиш;
 
соғлиқни сақлаш тизимида профилактикага асосланган саломатликни асраш моделига ўтиш;
 
ихтисослаштирилган тиббий ёрдам соҳасида рақобат муҳитини кучайтириш мақсадида дунёнинг камида 5 та нуфузли клиникасини жалб қилиш ва бошқалар.
 
Қуйидагилар суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
 
ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий саводхонликни умумтаълим мактабларидан бошлаб тизимли асосда йўлга қўйиш;
 
кибержиноятчилик, гиёҳвандлик ва одам савдосининг олдини олиш чораларини кучайтириш;
 
хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини камситишга қарши курашни кучайтириш ва бошқалар.
 
Қуйидагилар маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантириш бўйича миллий дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
 
давлат дастурларини маҳаллаларнинг талаб ва эҳтиёжлари асосида шакллантириш;
 
маҳалла буюртмалари юзасидан 30 кунлик муддатда асослантирилган қарор қабул қилиш тартибини жорий этиш.