ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 14.10.2026 йилдаги ПҚ-373-сон

Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

Миллий мувофиқлаштирувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги;

Битимни амалга ошириш бўйича масъул ваколатли органлар — Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;

Ташқи ишлар вазирлиги Покистон томонига битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида билдиришнома юборади.