Қарорга кўра, патент вакилларининг ҳар уч йилда малакасини ошириш тартиби жорий қилинди ҳамда уларни аттестациядан ўтиш талаби бекор қилинди.
Эндиликда Патент вакили сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома (Гувоҳнома) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан берилади.
Гувоҳнома олган жисмоний шахс Республикада ўз фаолиятини патент вакили сифатида амалга оширади.
Патент вакили ўзига мурожаат қилган шахснинг интеллектуал мулк масалалари бўйича манфаатларини ифода қилиш ваколатига эга.
Патент вакили гувоҳномада кўрсатилмаган ихтисослик бўйича вакиллик қилишга ҳақли эмас.
Патент вакилларини тайёрлаш ва малакасини ошириш Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ёки Тошкент давлат юридик университети томонидан Патент вакиллари Ассоциацияси жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Патент вакиллари реестри «Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталида эълон қилиб борилади
2026 йил 1 ноябрга қадар фаолият юритаётган патент вакилларининг гувоҳномалари аттестациядан ўтказмасдан ҳамда давлат божи ва бошқа тўловларни ундирмасдан амалдаги ихтисосликлари бўйича қайта расмийлаштирилади ва улар Патент вакиллари давлат реестрига киритилади.