Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган шахс бўшаган иш жойидан учинчи ойга ўртача ойлик иш ҳақи тўлаш бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг 30 календарь кун ичида ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
30 кунлик муддат ўтгандан кейин берилган мурожаат кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатлар тўлиқ бўлса, маҳаллий меҳнат органи шахсни иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олади ва бу ҳақда маълумотнома юборади.
Берилган маълумотнома асосида учинчи ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинган, умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади.
Меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқ нусхаси илова қилинади. Меҳнат стажи тўлиқ рақамлашмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам тақдим этилади.
Маҳаллий меҳнат органи ҳужжатларни 2 иш куни ичида текширади.
Ариза берувчи иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва унга 3 ой давомида мақбул иш топиш чоралари кўрилади.
Агар 3 ой давомида мақбул иш топилмаса, шахс ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдимнома Пенсия жамғармасига юборилади.
Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
Давлат хизмати учун тўлов ундирилмайди.