ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2026 йилдаги 466-сон

Ушбу Низом жисмоний ва юридик шахслар томонидан аниқланган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ваколатли органларга хабар бериш, уларни кўриб чиқиш ҳамда хабар берган жисмоний ва юридик шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, хабардор қилувчи ҳуқуқбузарлик ҳақида ваколатли органларга махсус электрон тизим ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали хабар беради.
 
Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
 
содир этилган ҳуқуқбузарлик;
ҳуқуқбузар тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);
ҳуқуқбузарлик содир этилган санаси ва вақти.
 
Хабардор қилувчи томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани юзасидан берилган хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни давомида кўриб чиқилади.
 
Хабардор қилувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ўз тасдиғини топган ҳамда берилган хабарга асосан ваколатли орган ёки суднинг жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори асосида:
 
айбдор шахсдан жарима ундирилган тақдирда, хабардор қилувчи ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти шаклида рағбатлантирилади.