ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектларини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2026 йилдаги 467-сон

Ушбу Маъмурий регламент  халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун туроператорлар, жойлаштириш воситалари, транспорт ташкилотлари ва туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорларни аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
 
Марказ ҳар бир халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаси ўтказилишидан камида 120 календарь кун олдин бу ҳақидаги эълонни ўзининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига жойлаштиради.
 
Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин.
 
Бунда ариза қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
 
виза талаб қилинадиган давлатларда ўтказиладиган халқаро тадбирларда иштирок этиш учун – халқаро тадбир тўғрисида эълон берилган кундан бошлаб (бироқ, тадбир ўтказилишидан камида 100 календарь кун олдин);
 
виза талаб қилинмайдиган давлатларда иштирок этиш учун – халқаро тадбир тўғрисида эълон берилган кундан бошлаб (бироқ, тадбир ўтказилишидан камида 30 календарь кун олдин).
 
Халқаро тадбирда иштирок этиш учун туризм соҳаси субъектлари қуйидаги тоифалар бўйича аниқланади:
 
I тоифа туроператорлар;
II тоифа жойлаштириш воситалари;
III тоифа транспорт ва авиация ташкилотлари;
IV тоифа – иштирок этиш истагини билдирган туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектлари.
 
Халқаро тадбирда иштирок этиш учун ажратилган жойлар сони қуйидаги тоифаларга бўлинади:
 
туроператор учун – 60 фоиз;
жойлаштириш воситалари учун – 15 фоиз;
транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун – 15 фоиз;
туризм соҳасида фаолият юритадиган бошқа тадбиркорлик субъектлари учун – 10 фоиз.