Киритилган қўшимчаларга кўра, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли орган ҳисобланади.
Давлат ёрдами қуйидаги мақсадларни амалга ошириш учун берилиши мумкин:
республика ҳудудлари ёки алоҳида тармоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш;
фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва республикада экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқалар.
Ваколатли орган томонидан давлат ёрдами берилишида унинг рақобатга таъсири баҳоланади.
Ваколатли органга хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳар қандай турдаги давлат ёрдами берилишини назарда тутувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ) ҳисоботи уларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш учун киритилади.
Ваколатли орган томонидан давлат ёрдамининг рақобатга таъсирини баҳолашдан ўтказиш ва хулоса олиш учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва ТСТБ ҳисоботи 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Кўриб чиқилиши натижасига кўра лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, уни қайта кўриб чиқиш лозимлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва ишлаб чиқувчига тақдим этилади.