Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат муассасасининг (Аккредитация маркази) мақоми, асосий вазифа ва функциялари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, қуйидагилар Аккредитация марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, ушбу соҳада халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш ва бошқалар.
Аккредитация маркази ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ваколати доирасига кирадиган масалаларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини статистика органларидан бепул олиш ва бошқалар.
Аккредитация марказининг фаолиятига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.