ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Касбий таълим тизими бошқарув ва педагог кадрларини касбий ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.08.2026 йилдаги 451-сон

Ушбу Низом касбий таълим ташкилотлари директорлари ва директор ўринбосарларини менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.
 
Техникумларда фаолият юритаётган директорлар ва директор ўринбосарлари ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини оладилар.
 
Менежерлик ўқув курсини муваффақиятли якунлаганларга давлат намунасидаги менежерлик сертификати электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
 
Директорлар ва ўринбосарлар махсус портал орқали рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.
 
Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган директорлар ва ўринбосарлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри 3 йил муддатга берилади.
 
Якуний синовда ижобий натижага эришган тингловчига якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 1 ҳафта ичида ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи асосида сертификат берилади.