ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 23.07.2026 йилдаги ЎРҚ-1160-сон

Мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги қуйидаги ваколатларни амалга ошириши белгиланди:
 
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
 
моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
 
моддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;
 
моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади ва бошқалар.