ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Сув фонди ерларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2026 йилдаги 362-сон

Низомга кўра, туман (шаҳар) ҳокимликлари сув объектини балансда сақловчи ташкилотлар билан биргаликда очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун:
 
электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига мурожаат қилади.
 
Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш бўйича қурилиш-монтаж ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган параметрларда амалга оширилади.
 
Очиқ турдаги коллектор-дренаж тармоқларини ёпиқ-ётиқ дренажларга айлантириш орқали пайдо бўлган сув фонди ер участкаларининг ер тоифасини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
 
Ижарага берилган сув фонди ер участкаси ҳудудида ёпиқ-ётиқ дренажларни соз ҳолатда сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари электрон онлайн-аукцион савдолари ғолиби томонидан амалга оширилади.