ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Рўйхатга олинмаган қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш ҳамда қуролни ва унинг ўқ-дориларини топширганлик учун тақдирлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.07.2026 йилдаги 367-сон

Низомга кўра, жисмоний шахс ёки юридик шахснинг раҳбари:

рўйхатга олинмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи материалларни ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса;

унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, мазкур шахс ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.

Ариза берувчи ўзининг яшаш (турар) жойи бўйича ички ишлар органига мурожаат қилади.

Ариза берувчи томонидан топширилаётган қурол қисмларга бўлакланган, патронлари олинган, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари бегона шахсларнинг кўриш имкониятини истисно этадиган ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.

Минтақавий техник комиссия томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

пул мукофоти билан тақдирлаш ёки тақдирлашни рад этиш;

ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини имтиёзли олиш ҳуқуқини бериш ёки беришни рад этиш.

Ўз ихтиёри билан топширилган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун пул мукофоти Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида берилади.