Ушбу Низом “Digital Team” идоралараро рақамли жамоанинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда 2027 йил якунигача фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, идоралараро рақамли жамоага Фавқулодда вазиятлар вазирининг рақамлаштириш, инновация ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
Қуйидагилар Идоралараро рақамли жамоанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига рақамли технологиялар, замонавий рақамли ечимлар, дастурий маҳсулотлар, электрон хизматлар ва инновацияларни жорий этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
соҳани рақамлаштириш борасида ташаббуслар, таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
Идоралараро рақамли жамоа йиғилиши ва унда кўриб чиқилган масалалар баённома асосида расмийлаштирилади.
Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилганидан сўнг 3 иш кунида Идоралараро рақамли жамоа раҳбари томонидан Идоралараро рақамли жамоа ҳамраҳбари билан келишган ҳолда тасдиқланади.