ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Товарларни халқаро тан олинадиган ҳужжатлар асосида эркин муомалага чиқаришда ваколатли давлат органларининг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2026 йилдаги 324-сон

Ушбу Низом Ўзбекистондан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, Ариза берувчи ваколатли органнинг тасдиғини олиш учун рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда божхона органига ариза юборади.
 
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
 
транзит декларация рақами;
товар номи ва ТИФ ТН коди;
товарларни ишлаб чиқарувчининг номи;
товарлар ишлаб чиқарилган давлат номи;
рухсат бериш хусусиятига эга ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари;
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолатларда назарда тутилган ҳужжатлар.
 
Божхона органи ваколатли орган томонидан ахборот тизими орқали юборилган қарорлар асосида божхона қонунчилигига мувофиқ маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.