Регламентга кўра, талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизимида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
талабгор фаолият юритмоқчи бўлган аккредитация соҳаси ҳамда аккредитация соҳаси бўйича ишларни бажариш учун саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар билан таъминлангани тўғрисидаги маълумотлар;
эксперт ташкилоти Низоми;
талабгорнинг аккредитация мезонларига мувофиқлигини тавсифловчи декларация;
талабгорнинг сифатни бошқариш тизимининг мувофиқлик сертификати ва бошқалар.
Ваколатли орган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади.
Талабгорнинг фаолияти ваколатли орган буйруғи билан ташкил этиладиган баҳолаш комиссияси томонидан жойига бориб баҳоланади.
Далолатнома ижобий бўлганда, далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб 10 иш кунида аккредитация аттестатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Аккредитация аттестати 5 йил муддатга берилади.