ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сон

Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:
 
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;
 
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
 
3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
 
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.
 
2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
 
2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.
 
2026 йил 1 сентябрдан:
 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.