Мазкур Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўртасида “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танловини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаблар ҳар йили 1 январдан 1 февралга қадар махсус платформада рўйхатдан ўтади ҳамда мактаб терма жамоаси таркибини белгилайди.
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
туман босқичи – ҳар йили 1 апрелгача тумандаги мактаб терма жамоалари ўртасида;
ҳудудий босқич– ҳар йили 1 июлгача туман босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида;
республика босқичи – ҳар йили 1 октябргача ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида.
Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан мукофотланади:
туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
ҳудудий босқичда 1-ўрин – БҲМнинг 300 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 250 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
республика босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 600 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 450 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида.