ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.06.2026 йилдаги ЎРҚ-1151-сон

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этиш,
 
5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилиш ёхуд тарқатиш учун бангихона ташкил қилиш ёки сақлаш,
 
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг  қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилиш,
 
5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш,
 
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.