Қарорга кўра, қуйидаги таклифлар маъқулланди:
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университетини ташкил этиш;
Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш;
Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиалини қўшиб олиш ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолиятини йўлга қўйиш;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш.
2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилиши таъминланади.
2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.