ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.05.2026 йилдаги ПҚ-196-сон

Қарорга кўра, муборак Қурбон ҳайити муносабати билан қуйидаги тоифадаги беморларнинг тиббий текширувдан ўтиш, жарроҳлик амалиёти ва даволаш харажатларини қоплаб берилади:

оғир ва ногиронликни келтириб чиқарувчи касалликларга чалинган 10 минг нафар болаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш;

2,3 минг нафар онкологик, гемотологик ва онкогематологик ташхис қўйилган беморларни тиббий текширувдан ўтказиш, уларни даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш;

камида 350 нафар беморларда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказиш.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қуйидаги болаларнинг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ўтказилади:

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар);

Меҳрибонлик уйлари, оилавий болалар уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда “SOS” болалар маҳалласи тарбияланувчилари;

Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандлари;

“Taskin Children’s Hospice” болалар онкологик шифохонасида даволанаётган болалар.

Шунингдек, 500 та масжидда аҳоли учун қулай шароитлар яратилади, таъмирланади ҳамда жойлардаги қабристонлар обод қилинади.

Муқаддас қадамжоларни ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилади.