ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.05.2026 йилдаги ПҚ-193-сон

Қарорга мувофиқ, тадбиркорларнинг юкларини кўрик учун йўналтириладиган омборларда сақлаш харажатлари 60 млрд сўмгача қисқартирилади.

Олиб кирилаётган фитосанитар хавф даражаси ўрта товарлар назоратига вақт сарфи ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқартирилади.

2026 йил 1 августдан карантиндаги маҳсулотлар фитосанитария назоратини амалга оширишда хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизми жорий қилинади.

Хавфларни бошқариш тизими “E-Fitouz” электрон порталида шакллантирилади ҳамда Божхона қўмитасининг “Ягона дарча” БАТ билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади.

Шунингдек, 2026 йил августдан синов тариқасида мева-сабзавотларга ихтисослашган айрим туманларда маҳсулотларни етиштиришдан экспортгача фитосанитар назоратни амалга оширишда жамоатчи инспектор фаолияти йўлга қўйилади.

2029 йил 1 январдан мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти фақат агрологистика марказлари орқали амалга оширилади.