ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.05.2026 йилдаги ПҚ-194-сон

Қарорга кўра, 2026 йил 27 май Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Бунда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

27 май (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

28 май (пайшанба) ва 29 май (жума) - иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари;

30 май (шанба) – 6 кунлик иш хафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш хафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни;

31 май (якшанба) - дам олиш куни.