ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда оилавий маслаҳат хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.05.2026 йилдаги 257-сон
Мазкур Низом Оила ва хотин-қизлар масканлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Низом талаблари барча туман (шаҳар) масканлари учун мажбурий ҳисобланади.

Низомга кўра, KPI ҳисоб-китоблари ҳар ой якунида амалга оширилади, ҳар чорак ва йил якунида таҳлил қилинади.

KPI ҳисоблашда қуйидаги расмий маълумотлар манба сифатида қабул қилинади:

ФҲДЁ органлари маълумотлари;
суд органлари маълумотлари;
ички ишлар органлари ва “Е-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизими маълумотлари;
соғлиқни сақлаш органлари маълумотлари;
бандлик органлари маълумотлари;
масканнинг электрон ҳисобот базаси.

Шунингдек, KPI тизими 4 та асосий йўналиш бўйича 18 та кўрсаткични ўз ичига олади.