ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2026 йилдаги 250-сон

Низом Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тартибини белгилайди.
 
Низомга кўра, халқаро олимпиадада 14-18 ёшдаги чет элда истиқомат қилувчи ватандош бўлган мактаб ўқувчилари якка ёки жамоавий тарзда ихтиёрий равишда иштирок этади.
 
Халқаро олимпиада ҳар йили октябрь ойигача 2 босқичда (тест топшириқлари ва ёзма иш шаклида) ўтказилади.
 
Иштирокчилар жамоавий ёки якка тартибда оффлайн ва онлайн шаклда иштирок этишлари мумкин.
 
Хорижий давлат терма жамоалари таркиби 6 нафаргача иштирокчи ва 1 нафар жамоа раҳбаридан иборат бўлади.
 
1 та давлатдан 3 тагача терма жамоа иштирок этишига рухсат берилади.
 
1-босқичда (тест) иштирокчилар умумий 50 балл билан баҳоланадиган 30 та тест топшириқларини бажарадилар.
 
2-босқичда (ёзма иш) иштирокчилар Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган 5 тагача ёзма иш (эссе) мавзулари орасидан қуръа ташлаш йўли билан танланган 1 та мавзу асосида ижодий иш ёзадилар.
 
Олимпиада ғолиб ва совриндорлари олтин, кумуш, бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.