ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.05.2026 йилдаги ПФ-77-сон

Фармонга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти негизида Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази;

Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

Контент медиамаркази.

Аутсорсинг асосида қуйидагилар фаолияти йўлга қўйилади:

аҳоли мурожаатлари, шикоятлари, таклифлари ва эътирозларини қабул қилиш, уларни тезкор кўриб чиқиш ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтиришни таъминлаш мақсадида “Call-марказ”;

аҳоли ва тиббиёт ходимлари билан тизимли мулоқотни таъминлаш, тиббий хизматлар сифати, оммабоплиги ва мавжуд муаммолар юзасидан тезкор ахборот олиш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида қайта алоқа тизими (Feedback).

2026 йил 1 сентябрдан тиббиёт ассоциацияларига қуйидаги ваколатлар берилади:

тиббий ёрдам кўрсатишни стандартлаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни муҳокама қилишда иштирок этиш ва қайта кўриб чиқиш;

cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг таклифига кўра стационар тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизмат кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш;

тиббиёт ходимларининг малакасини баҳолаш, сертификатлаш ҳамда қайта тайёрлаш жараёнларида мустақил профессионал эксперт сифатида иштирок этиш ва бошқалар.