ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1142-сон

Қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, агар даъво баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваридан, ЯТТларга нисбатан 100 бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса 50 бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Иқтисодий процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, агар даъво баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваридан, ЯТТларга нисбатан 100 бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар ва саноат зоналарининг дирекциялари – инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаган тадбиркорларнинг ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризалари билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланди.