ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2026 йилдаги 206-сон

Низомга кўра, субсидия Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва технология туридан қатъи назар, ҳар бир контурга жорий қилинган технология учун фақат 1 маротаба ажратилади.

Талабгор субсидияни олиш учун ўзига тегишли экин ер майдонларини контурлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари кесимида белгиланган тартибда Агропорталга киритган бўлиши лозим

Талабгор субсидия ажратилиши учун Агропортал орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилади:

сувни тежайдиган суғориш технологиясини қуриш бўйича “Tomchi-reestr” га киритилган қурувчи-пудрат ташкилоти билан тузилган шартнома нусхаси; 
лойиҳа ҳужжати ва қурилиш ишлари якунлангани тўғрисидаги далолатнома нусхаси;
иш бажарилган контурларнинг маълумотлари (ҳудуди ва локацияси аниқ кўрсатилади).

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини ўз маблағи ҳисобидан жорий қилган талабгорга белгиланган ҳисоб-китобларга асосан субсидиянинг 50 фоизи олдиндан тўлаб берилади.