Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.04.2026 йилдаги ПҚ-152-сон
Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия тузиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Битим 2025 йил 26 август куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.