ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
«Асакабанк» акциядорлик жамиятини хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.04.2026 йилдаги ПҚ-149-сон

Қарорга кўра, барча банк амалиётлари бозор (тижорат) тамойиллари, замонавий банк амалиёти ва хатарларни бошқариш тизими талабларидан келиб чиққан ҳолда банкнинг ички сиёсати асосида амалга оширилади.

Банкнинг асосий фаолиятига тааллуқли бўлмаган ва қўшимча юкланган ҳар қандай фаолият тури ва вазифалар бажарилиши тўхтатилади.

Активлар сифатини таҳлил қилиш натижаларини инобатга олган ҳолда банк акцияларининг номинал қийматини бозор қийматига мослаштиришда юзага келган тафовут унинг қўшилган капиталига киритилади.