ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маҳсулот сифатини оширишга муносиб ҳисса қўшган мутахассислар ва корхоналарни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2026 йилдаги 143-сон

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида “Энг яхши метролог” танловини ўтказиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, “Энг яхши метролог” мукофоти учун танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

илмий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
амалий метрология йўналишидаги энг яхши метролог;
энг яхши ёш метролог.

Қуйидагилар “Энг яхши метролог” мукофотини беришнинг асосий мезонлари ҳисобланади: 

мамлакат саноати ривожланишининг асосий омили сифатида метрология соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси;
метрология йўналишида, таълим фаолияти ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган фаолияти натижадорлиги.

Талабгор ҳар йили 10 апрелга қадар белгиланган ҳужжатларни ариза билан бирга Танлов комиссияси котибига тақдим этади.

Танлов ғолиблари ҳар йили 20 май арафасида тантанали тарзда мукофотланади.

“Энг яхши метролог” мукофоти ғолиблари махсус мукофот нишони ва диплом билан тақдирланади.