ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.03.2026 йилдаги ПҚ-106-сон

Қарорга кўра, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Рамазон ҳайити ҳудудларда халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига уйғун ҳолда кўтаринки рухда нишонланади.

Байрам кунларида аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий ҳамда хайрия тадбирлари ташкил этилади.

Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратилади.