Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ҳужжат паспорти
Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 05.03.2026 йилдаги ПҚ-79-сон
Қарорга кўра, қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш. Бунда:
йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;
суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;
сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.