ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.02.2026 йилдаги 78-сон

Унга кўра, “Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг аъзолари;
оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган.

Ариза берувчи “Ёшлар дафтари”га кириш ва ижтимоий ёрдамлардан бирини кўрсатишни сўраб давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) ёхуд Ёшлар ягона электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

“Ёшлар дафтари” жамғармасидан кўрсатиладиган ёрдамлар индивидуал режага мувофиқ ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этилади.

Ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиши Ёшлар ягона электрон платформаси орқали автоматик тарзда мониторинг қилинади.

Мониторинг жараёнида ижтимоий шартномада белгиланган ҳар бир шартнинг бажарилиши ҳар ойда 100 балли тизимда баҳоланади.

Барча шартлар бўйича йиғилган балларининг умумий йиғиндисини шартларнинг сонига бўлган ҳолда ўртача кўрсаткич аниқланади.

Камида 6 ой давомида мунтазам ижтимоий шартнома шартларини “аъло” даражада бажарган, ўртача ойлик кўрсаткичлари энг юқори бўлган 1 000 нафаргача ёшлар ҳар йили декабрь ойида БҲМнинг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.