ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2026 йилдаги 75-сон

Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш мақсадида қуйидаги имкониятларни ўз ичига олган махсус электрон платформа ишлаб чиқилиши белгиланди:

 яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотларни акс эттирувчи электрон шаклда юритиладиган Янги ишланмалар базасини ташкил этиш;

 илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестрини юритиш орқали илмий тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдонини яратиш;

тадбиркорлар томонидан ўз фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни киритиш имкониятини яратиш.

2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасига интеграция қилинади.