ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.2026 йилдаги 70-сон

Низомга кўра, Академияда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қуйидаги таълим шакллари бўйича ташкил этилади:

таянч докторантура;
докторантура;
мустақил изланувчилик.

Олий таълимдан кейинги таълимга қабул ҳужжатлари Ягона электрон тизим ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топширилади.

Таянч докторантура ва докторантурага ўқишга кириш учун ҳужжатлар ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябрга қадар қабул қилинади. 

Таянч докторантура ва докторантурага кириш имтиҳонлари ҳар йили 1 ноябрдан 25 ноябрга қадар ўтказилади.

Академияда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш бўйича танлов ҳар бири 100 балли баҳолаш тизимига асосланган қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич – талабгорлар мутахассислик фанларидан имтиҳон (ёзма, оғзаки, тест) топширади;
2-босқич – талабгорлар диссертация режасининг муфассал лойиҳасини тақдимот қилади.

Кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар имтиҳонлар якунлангандан сўнг Академиянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.