ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.02.2026 йилдаги ПҚ-65-сон

2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ахборот берилди.

Қарорга кўра, “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;

ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва  қабристонларни обод этиш;  

Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказиш.

Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий  ахборот воситаларида кенг ёритилади.