ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 майдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси онкология муассасаларини модернизация қилиш (II босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-242-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.01.2026 йилдаги ПҚ-18-сон

Фармонга асосан:

1) Қуйидагилар:

Ёшлар ишлари агентлиги (Агентлик) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилиши;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари ташкил этилиши белгиланди;

2) Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тегишлилиги бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланди;

3) Қуйидагилар тасдиқланди:

Спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;

Спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси;

Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;

Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси;

4) Тегишинча Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳузурида, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма сифатида фаолият юритиши;

спорт соҳасига ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган ёшларга оид инфратузилмалар, спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари тегишлича Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан мажбурий равишда келишилиши белгиланди.