ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 15.01.2026 йилдаги ЎРҚ-1113-сон

Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялаш тартиби жорий этилиши белгиланди:

қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;

табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси.

Мазкур фаолият турлари бўйича лицензия олишда қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилиши белгиланди:

қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш, реализация қилиш фаолияти – БҲМнинг 10 баравари миқдорида;

табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси – БҲМнинг 30 баравари миқдорида.