ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.11.2025 йилдаги 720-сон

Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.

Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.