ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
«Наркотикларга қарши курашиш фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.11.2025 йилдаги 717-сон

Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида  тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.