ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
«Келажак мероси» халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.11.2025 йилдаги ПҚ-330-сон

Қарорга кўра, “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади.

Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:

адабиёт;
маданий мерос;
театр ва кино;
мусиқа ва рақс;
тасвирий ва амалий санъат;
мода ва дизайн;
илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ғолибларга Халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.