ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.10.2025 йилдаги ПФ-201-сон

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан стратегик аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашни ўз ичига олган стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизими жорий этилади. 

Стратегик режалаштириш ҳужжатларининг иерархияси қуйидаги тартибда белгиланади:

1-даражали ҳужжатлар концепциялар шаклида;

2-даражали ҳужжатлар стратегиялар шаклида;

3-даражали ҳужжатлар дастурлар (“йўл хариталари”, чора-тадбирлар режалари) шаклида қабул қилинади.

Бунда:

1-даражали ҳужжатлар 7  йилдан ортиқ муддатга ишлаб чиқилади ва қоида тариқасида қонунлар билан тасдиқланади;

2-даражали ҳужжатлар 4 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилади ва Президент ҳужжатлари билан тасдиқланади. 

3-даражали ҳужжатлари 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилади ва Президент ҳужжатлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида тасдиқланади.