ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.10.2025 йилдаги ПҚ-316-сон

Қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;

9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказиш;

хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.

Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.

2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида  ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.