ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.09.2025 йилдаги 586-сон

Реестр давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига оид ягона маълумот манбаи ҳисобланади.

Реестр Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан шакллантирилади.

Реестр Уюшма томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар шакллантирилади, жумладан:

маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи;
маҳалла коди;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Кенгаш қарори санаси ва рақами;
маҳалла жойлашган ҳудуд;
маҳалланинг ҳудудий чегараси геомаълумотлари.

Маълумотлар Реестрдан маҳалла коди ёки маҳалла СТИРидан фойдаланиш орқали олинади.