ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат паспорти
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартибини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.08.2025 йилдаги 541-сон

Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: 

“Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
“Давлат бошқаруви”; 
“Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
“Давлат сиёсати”;
“Давлат молиясини бошқариш”.

Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.

Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;

маълумотнома-объективка;

номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.

Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.

Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.